Ўзбекистон Шарқ ва Ғарб ўртасидаги боғловчи восита ҳисобланади. Шу боис республикада янги транспорт коммуникацияларни (хусусан темир йўллар) қуриш жуда долзарб ҳисобланади.
Ўзбекистон худудида темир йўлларнинг ривожланиш тарихи 1874 йилдан бошланиб, у вақтда махсус комиссия темир йўлнинг Оренбург-Тошкент тармоғини қуриш зарурлигини тан олди. Бироқ кейинчалик қарор ўзгартирилди – биринчи пўлат магистраль Тошкентни Каспий денгизининг шарқ қирғоғи билан бирлаштириши керак эди. Каспийорти темир йўлининг қурилиши 1880 йилнинг октябрида бошланди. Беш йилдан сўнг қурувчилар Ашхободга, 1886 йилда эса – Чарджоуга етиб келдилар. 1888 йилнинг май ойида, Амударё орқали ёғоч кўприк қурилгандан сўнг, Самарқандгача ҳаракат очилди. 1899 йилда йўл Тошкентга етиб келди. Каспийорти темир йўлининг қурилиши 1880 йилнинг ноябрида бошланди. Беш йилдан сўнг қурувчилар Ашхободга, 1886 йилда эса Чарджоуга етиб келдилар. 1888 йилнинг май ойида, Амударё орқали ёғоч кўприк қурилганидан сўнг, йўл Самарқандгача очилди. 1899 йилда йўл Тошкентга етиб келди. Бир вақтнинг ўзида Урсатьевская станциясидан Фарғона водийсигача йўл участкаси қурилди. Ўтган аср охирида Тошкентдан Оренбурггача йўл қуриш масаласи кўндаланг бўлиб турди, унинг қурилиши 1900 йилнинг кузида бир вақтда Тошкентдан ва Оренбургдан бошланди. 1906 йилнинг январь ойида Тошкент-Оренбург йўли ишга тушди ва Ўрта Осиё учун Марказий Россияга тўғридан-тўғри йўл очиб берди. Улуғ Ватан уруши йилларида, Кавказнинг мамлакат маркази билан алоқасини таъминлаган холда, йўл алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Йўлнинг кенгайтириш борасида чоралар кўрилди. Қисқа муддат ичида жойларда етишмайдиган материал ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш учун тўққизта чўян қуйиш ва учта пўлат қуйиш цехи қурилди. Уруш йилларида Тошкент-Ангрен йўли қурилди. Урушдан кейинги йилларда Ўзбекистон темир йўлчилари мамлакат хўжалигини тиклашда фаол иштирок этишди. 1970 йилда узунлиги 1025 километр бўлган Чарджоу-Қўнгрод- Бейнау темир йўл тармоғининг қурилиши муҳим воқеа бўлиб, у 1972 йилда ишга туширилди ва мамлакатнинг Европа қисмига иккинчи муҳим йўлни очиб берди. "Лойиҳалар ва ривожланиш" бўлимида сиз Ўзбекистон темир йўлларининг замонавий холати ва ривожланиши тўғрисида ахборот олишингиз мумкин. Қисқача Ўзбекистон тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёнинг тўққизта давлатларидан бири бўлиб, асосий қисми Турон паст-тексилигида жойлашган. Республиканинг Шимолий-шарқида ва жанубида Тянь-Шань ва Ғуссор-Олой тоғ тизимлари ястаниб ётади. Республика аҳолиси – 25 миллион киши атрофида, майдони – 447,4 минг кв.км. Пойтахти– Тошкент. Бугунги Ўзбекистон – бу бозор ислоҳотлари йўлидан қадам ташлаётган, ривожланган қишлоқ хўжалигига ва қудартли саноат салоҳиятига эга бўлган давлат. Республика йилига 4 миллион тоннадан зиёд етиштириладиган асосий қишлоқ хўжалиги махсулоти бўлган пахта билан бир қаторда, дон, полиз, сабзавот, мева экинларининг, доривор ўсимликларнинг бой ҳосилини етиштиради. Саноатни ривожлантиришнинг устивор йўналишлари – металлургия, кимё, машинасозлик, нефтгаз, авиация, электротехника, радиоэлектроника, пахта тозалаш ва автомобилсозлик. |