Пассажир ташишларнинг комфортабеллигини ошириш ва уларни жаҳон стандартлари даражасига келтириш мақсадида 2004 йил 15 январда "Узжелдорпасс" ОАЖ юқори комфортабелли тезюрар пассажир поезди маршрутини ташкил қилди.
Registon Электропоезди олтита вагондан иборат бўлиб, юқори тезликда (автомобиль транспортидан тезроқ) юради, бу қисқа муддат ичида йўловчиларни Тошкентдан Самарқандга ва орқага етказиш имконини беради. Вагонлар қулай ўриндиқлар, ажратилган купелар билан жиҳозланган. Ҳар бир купеда олтитадан юмшоқ ўриндиқ бор. Сафар Сизга оилангиз ва дўстларингиз билан вақтни чоғ ўтказиш имконини беради. Купе деразасидан йўл давомида Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларини томоша қилиб боришингиз мумкин. Шаҳарда Самарқанднинг Регистон, Тиллакори, Бибихоним мадрасалари, Гўри Амир мақбараси, Мирзо Улуғбек обсерваторияси каби меъморий обидалари билан танишишингиз, шунингдек Имом Ал-Бухорий тарихий-меъморчилик мажмуасини зиёрат қилишингиз мумкин. Йўл давомида Сизга барча зарурий сервис хизматлари кўрсатилади. Бундан ташқари, истагингиз бўйича қўшимча тўлов эвазига сиз сувенир тўпламлари, совғалар сотиб олишингиз видеофильмалар ва мусиқий клиплар буюртиришингиз мумкин. Registon Электропоездининг комфортабель вагонлари тўғрисидаги батафсил маълумот: Ўтиришга мўлжалланган ўриндиқли купели пассажир вагони мод. 61-4170 темир йўл ораси 1520 мм бўлган МПС йўлларидан 200 км/соат тезликда йўловчиларни ташишга мўлжалланган. Вагон конструкцияси ёритилганлиги, эргономикаси, микроиқлими, шовқини ва вибрацияси бўйича санитар меъёр талабларига, ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб беради. Конструкция герметиклиги ва силлиқлигининг ортиши бир хил турдаги вагонлар составида юқори тезликда ҳаракатланишда ҳаво қаршилигининг камайишини таъминлайди. Ён деворлари ва пол зангламас пўлат листидан ясалган бўлиб, бу кузов тарасининг массасини камайтириш ва таъмирлаш-тиклаш ишларисиз хизмат муддатини ошириш имконини беради. Турбокомпрессорли (2400айлана/мин) ҳавони совутиш қурилмаси микропроцессорли қурилма ёрдамида йилнинг иссиқ даврида ҳаво ҳароратини +24С атрофида автомат тарзда бошқариш имконини беради. Деразаларнинг янги конструкцияси, янги иссиқлик изоляциясининг қўлланиши товуш ютилишининг янада юқорироқ даражасини таъминлайди ва иссиқлик ўтказиш коэффициентини камайтириш имконини беради, бу эса ўз навбатида электроэнергияни тежаш ва комфортабелликни оширшни кўзда тутади. Бузилмасдан ишлайдиган, экологик тоза берк туалет тизимлари (тўпловчи бакли вакуум-пуфловчи турдаги), улардан ҳаракатланиш вақтида ва бекатда турган вақтда фойдаланиш имконини беради. |