UZ RU
 

Sharq - шарқий экспресс

“Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компанияси "Shark" экспресс-поезднинг Тошкент-бухоро маршрути бўйича мунтазам ҳаракатини очди. Шундай қилиб ДАТЙК сининг энг серқатнов йўналишлар бўйлаб тезюрар поездларни ишга тушириш борасидаги қарорларни ҳаётга тадбиқ этишда навбатдаги қадам ташланди.

Бу борадаги биринчи қалдирғоч пўлат рельслардан ишга туширилган Ўзбекистоннинг иккита энг йирик шаҳаралари ўртасида қатновчи "Rеgistan" экспресси бўлди. Ишга тушган вақтининг  икки йили давомида у республика аҳолиси ва кўп сонли меҳмонларининг диққатига сазовор бўлди. Вақтдан ютиши, транспортнинг қулайлиги, ёритилганлиги, эргономкиаси, микроиқлими, шовқини ва вибрацияси бўйича санитария меъёрлари талабларига, соатига 160 км тезлик билан ҳаракатланганда ҳаракатланиш хавфсизигига тўлиқ жавоб берувчи янги авлод вагонлари ўзига жалб қилади.

Бу сафар ҳам бундай  қулай  ва шинам вагонлар “Тошкент пассажир вагонларни таъмирлаш заводи” ОАЖ томонидан махсус тайёрланиб Бухорога қатнаш учун эксплуатацияга топширилди. Корохона  мутахассислари томонидан ташқи ва ички дизайни, техник ёритилиши бўйича Россия, Беларусия ва Украинада ишлаб чиқарилаётган ҳаракатланувчи составдан кам бўлмаган вагонлар тайёрланди. Ислом Каримовнинг “Тошкент-марказий” вокзалининг қайта таъмирланиши билан танишув вақтида берган Ўзбекистонда тезюрар маршрутларни ташкил этиш масаласига тегишли бўлган  тавсия ва кўрсатмалари сўзсиз ижобий роль ўйнади.

Саккизта комфортабель вагонлардан ташкил топган  ва 300 дан зиёд йўловчиларга хизмат кўрсатадиган "Shark" поезди  ҳар  кун уларга қулай бўлган вақтда пойтахтдан Бухорога жўнайди. Бу масофани оддий поездларга қараганда деярли беш соатга кам вақтда босиб ўтади.

 

 

 

 

 

Copyright © ДАТЙК O'zbekiston Temir Yo'llari
Маълумотлал учун

ДАТЙК O'zbekiston Temir Yo'llari
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент, 700060, Т. Шевченко k., 7

Телефон: 005
(+99871) 237-99-98
Факс: (+99871) 233-69-24
E-mail: gajk@uzrailway.uz
marketing@uzrailway.uz
ferd@uzrailway.uz
Telex: 116418 NI SAZ
 
Ишонч телефони
:(+99871) 237-99-98
(+99871) 232-10-76