Ҳисоблаш маркази | Назад к списку “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК нинг 1973 йилда тузилган ҳисоблаш маркази энг замонавий ҳисоблаш комплекслари билан жиҳозланган. Улар ёрдамида ташишларни бошқариш, шунингдек магистралнинг молиявий ва иқтисодий ишининг статистик маълумотларига ишлов бериш бўйича қатор йирик вазифалар ҳал этилади. “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК нинг ҳисоблаш маркази МДҲ мамлакатлари, Латвия, Литва ва Эстония худудларида вагонларни излаш ва кузатиш ишларини бажаради. Ягона диспетчер маркази | Назад к списку Поездлар ҳаракатланишини бошқариш Ягона диспетчер марказидан амалга оширилади, бу магистрални эксплуатация қилиш масалаларини тезкор ҳал қилиш, локомотивлар ва вагонлар паркининг холатини назорат қилиш имконини беради. Марказ ишида ташишларни тезкор бошқаришнинг автоматлашган тизими (АСОУП) маълумотлари қўлланади. Поезд диспетчерининг ҳар бир иш жойи терминал билан жиҳозланган. Ҳисоблаш техникасининг замонавий воситалари шунингдек станцияларнинг парклари ва йўллари, перегонлар, дисетчер участкасининг холатини акс эттириш, амалга оширилган ҳаракатлар графигини юритиш билан поездларни ўтказишни ташкил этишда сигналлар ва стрелкаларни бошқариш учун қўлланади. Энергия билан таъминлаш хўжалиги | Назад к списку ДАТЙК нинг энергия билан таъминлаш Хўжалигига 8 та дистанция ва 1 энергомонтаж поезди киради. Ўзбекистоннинг темир йўлларини электрлаштириш 1971 йилдан бери амалга оширилади. Ўтган йиллар мобайнида қуйидаги участкалар электрлаштирилди: - Ченгельды-Шумилово узунлиги 65 км;
- Узбекистан-Келес ва Шумилово-Кызыл-Тукумачи - 58 км;
- Узбекистан-Хаваст - 130 км;
- Хаваст-Бекабад ва Хаваст-Джизак - 83 км;
- Джизак-Самарканд-Мароканд - 130 км;
- Салар-Ходжикент
Ҳозирги кунда компаниянинг эксплуатация қилинаётган электрлаштирилган участкаларнинг узунлиги 619,9 кмни, ёйилган узунлиги эса -1769,9 кмни; юқори кучланишли кабель линиялар – 285,2 кмни; юқори кучланишли ҳаво линиялари -5695,1 кмни; эксплуатациядаги трансформатор подстанциялар – 1123 тани; тягали подстанциялар – 10 тани ташкил этади. Сигнализация ва алоқа хўжалиги | Назад к списку ДАТЙК нинг сигнализация ва алоқа Хўжалигига 11 та дистанция ва 1 қуриш-монтаж поезди киради. Хўжалик ходимлари томонидан магистрал-ҳаво алоқа линиясининг 37 минг км га, 5437 км кабелли алоқа линиясига ва 3600 км поезд радиоалоқасига хизмат кўрсатилади. Бунинг учун автоматлаштирилган микропроцессорли техникага асосланган “Гранит-Т” шаҳарлараро станцияси, "Definity" рақамли АТС ва "Ericsson" фирмасининг АТС MD-110 рақамли АТСи қўлланади. Йўл хўжалиги | Назад к списку Йўл хўжалиги 28 та корхона томонидан эксплуатация қилиниб, уларнинг таркибига йўлнинг 15 та дистанцияси, 6 та йўл машина станцияси, ҳимоя ўрмон экинларининг 2 дистанцияси, 2 шағал заводи (“Гранит”АЖ ва “Джумуртау карьер” АЖ), 1 та йўл устахонаси ва 1 та рельсни пайвандлаш поезди киради. "Эйвалекмахсустемирбетон" АЖ – Ўзбекистон Республикасида темир-бетон шпалалар, кўприкларни пролетли қуриш ва темир-бетон напорли трублар учун инерт материаллар ишлаб чиқарувчи ягона корхона. 2005 йилда корхона 250 мингта темир-бетон шпалалар ишлаб чиқарди. Келгусида корхона лойиҳавий қувватга чиқиб йилига 1 миллион шпалгача ишлаб чиқаради. "Гранит" АЖ ва "Джумуртау карьер" АЖ йўл ишларини амалга ошириш учун шағал етказиб беради. Йўл хўжалиги корхоналари томонидан ёйилган узунликдаги 4606,4 км асосий йўлларнинг эксплуатация қилинишидан ташқари 2002 йилда 164 км йўл капитал таъмирланган, 196 км кўтарилган тарзда таъмирланган, 207 км ўртача таъмирланган, 70 км рельс кавшарланган, 24 та кўприкда 35 та нуқсонли пролетли қурилмалар алмаштирилган, 528,5 минг куб метр йўл шағалини ишлаб чиқарилган.
Локомотив хўжалиги | Назад к списку ДАТЙК нинг Локомотив хўжалиги таркибига 9 та тепловоз ва 1 та электровоз депоси киради. Компания 2ТЭ10М, Л, В, 3ТЭ10М, ЧМЭ-3, ТЭМ2 русумидаги тепловозларни ва ВЛ60К, 2ВЛ60К, 2ВЛ80С, 3ВЛ80С русумидаги электровозларни, ЭР 9Е русумидаги электропоездларни эксплуатация қилади. Компаниянинг локомотив деполари тепловоз ва электровозларнинг депо таъмирининг барча турларини амалга оширади. Бундан ташқари “Ўзбекистон” электровоз депосида биринчи хажмдаги электровозларни капитал таъмирлаш ўзлаштирилган. 1999 йилда Тошкент тепловоз таъмирлаш заводи жамоаси ташкил этилганлигининг 100 йиллигини тантанали нишонлади. Ишлаб чиқарилаётган махсулот хажми ҳозирги нарҳда 2,8 млрд. Сўмни ташкил этди. 103 тап тепловоз секцияси, 20 та пассажир вагони, 50 та хоперминераловозлар, 305 та ёпиқ вагонлар ва 562 та цистерналар таъмирланди. Ишлаб чиқаришнинг умумий хажмида Тошкент тепловоз таъмирлаш заводи ишлаб чиқараётган махсулот 73 фоизни ташкил қилади. "Узжелдорреммаш" Ишлаб чиқариш бирлашмасининг иккита заводида сўнгги йилларда локомотивлар, пассажир ва юк вагонларига эҳтиёт қисмларнинг асосий турларини ишлаб чиқариш ташкил этилган. Бирлашма Ўрта Осиё ва Қозоғистон худудида эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш ва ҳаракатланувчи составни таъмирлаш бўйича ягонадир. Меҳнат унумдорлигининг йил сайин ортиб бориши туфайли завод компаниянинг ҳаракатланувчи составни капитал таъмирлашга бўлган эҳтиёжини қондирмоқда, шунингдек экспорт бўйича таъмирлаш хизматларини кўрсатмоқда – Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Россия учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқармоқда. Импорт ўрнини босишни маҳаллийлаштириш ва экспорт хажмини ошириш мақсадида “Узжелдорреммаш” ИЧБ нинг Тошкент тепловоз таъмирлаш заводи негизида халқаро ҳамкорлик бўйича Япония банкининг имтиёзли кредити ҳисобига электровозларни таъмирлаш заводини қуриш режалаштирилмоқда. Лойиҳада электровозларнинг 54 секциясини ва электропоездларнинг 36 секциясини таъмирлаш ва 10 та электропоезд сотиб олиш кўзда тутилган. “Узжелдорреммаш” ИЧБ хизмат кўрсатиш муддатларини узайтирган холда капитал таъмирлашни амалга оширади: ТРЗ – усти ёпиқ вагонларнинг муддатини 5 йилга; АМЗ – цистерналарнинг муддатини 5 йилдан 16 йилгача. Вагон хўжалиги | Назад к списку ДАТЙК нинг вагон хўжалигига 9 та юк вагон депоси киради. Сўнгги 5 йил ичида компанияда юк ва пассажир вагонларни капитал таъмирлаш, шунингдек юк вагонларининг хизмат муддатини узайтириш ўзлаштирилди. "Сырдарьинская" рефрижератор депосида вагон ғилдираклари устахонаси ишга туширилиб, йиллик ишлаб чиқариш дастури 20 мингтагча янги ғилдираклар жуфтлигини ташкил этиб, бу нафақат йўлнинг бутун эҳтиёжини қондиради, балки уларни МДҲ мамлакатлари учун ҳам ишлаб чиқариш имконини беради. Андижон таъмирлаш-механика заводининг ҳаракатланувчи юк составини капитал таъмирлашни ташкил этиш бўйича қуввати магистрал эҳтиёжидан деярли икки марта ортиқ. 1996 йилда корхона томонидан 120 тадан зиёд саккиз ўқли цистерналар тикланди, “ўзДЭУ” қўшма корхонаси автомобилларини ташиш учун икки қаватли платформаларни ёпиқ вариантга айлантириш бўйича ишлар бажарилди. Тошкентдаги пассажир вагонларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш Дирекцияси цехларида 2000 йилда 200 га яқин пассажир вагонларининг капитал таъмири амалга оширилди. Бир вақтнинг ўзида 2000 йилда пассажир вагонларини капитал таъмирлаш заводи топширилиб, у лойиҳадаги тўлиқ қувват билан ишлай бошлаганида компания режали таъмирлаш турларини амалга оширишдаги ўз эҳтиёжларини тўлиқ қондиради. 25 та пассажир вагони, уларга технологик ускуналар сотиб олинди, бу йўловчилар ва туристларга сервис хизматини кўрсатиш имконини беради. Завод пассажир вагонларини таъмирлаш бўйича хизматлар ва шу каби транспорт турларида (трамвай, троллейбус, метро вагонлари) бошқа иш турларини таклиф этади. Пассажир хўжалиги | Назад к списку Ҳар кун 10 мингга яқин йўловчи темир йўл хизматларидан фойдаланади. Пассажир хўжалигида сўнгги 10 йил ичида Андижон, Марғилон, Наманган, Қарши, Навоий, Урганч, Қизил-Тепа, Самарқанд, Тошкент-Жанубий ва Китоб станцияларида вокзаллар қурилди ва ишга туширилди. Шаҳар ва туман марказларида 30 дан зиёд вокзаллар кенгайтирилди ва қайта таъмирланди. "Узжелдорконтейнер" шўъба корхонаси | Назад к списку "Узжелдорконтейнер" шўъба корхонаси комплексли транспорт хизматини кўрсатади: - жўнатувчилар буюртмаларини расмийлаштиришдан тортиб олувчилар юкни олгунларига қадар;
- транспорт-экспедиторлик хизматлари;
- божхона ташувчиси сифатида юкларни ташиш бўйича хизматлар;
- божхона назорати остида ташилаётган товарлар ва транспорт юкларини сақлаш ва улар билан брокерлик операцияларни амалга оширади;
- юкларни декларациялайди;
- мультимодель ташишларни ташкил этади;
- МДҲ ва Болтиқ мамлакатлари доирасида контейнерлар паркининг вақтида қайтарилишини назорат қилади;
- Бошқа давлатлар контейнер паркининг ишлатилишини ва уларнинг мулкдор-мамлакатга вақтида қайтарилишини назорат қилади;
- Тарози эгаларининг текширув-тарози асбобларини монтаж, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни амалга оширади;
- Ифлосланишнинг учта даражасидаги транспорт воситаларини ювиш ва дезинфекциялашни ташкил этади;
- Юкларни транспорт воситасида жойлаштириш, қотириш бўйича профессионал хизмат кўрсатади.
Санаб ўтилган хизмат турларининг барчаси ҳам жисмоний шахсларга, ҳам юридик шахсларга кўрсатилади. Манзил: Тошкент шаҳри, Фарғона йўли кўчаси, 13/11 Тел: 138-86-40, 138-83-71, факс: 138-83-14. E-mail: uzjdk@hotmail.com "Узжелдорпасс" Очиқ акциядорлик жамияти | Назад к списку "Узжелдорпасс" темир йўл орқали ташувчи давлат корхонаси 1997 йилнинг 31 декабрида “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК нинг №93?Н буйруғи билан ташкил этилган бўлиб, 2002 йилнинг 28 июнида Давлат мулк қўмитасининг № 187к-ПО буйруғи билан "Узжелдорпасс" очиқ акциядорлик жамиятига айлантирлган. "Узжелдорпасс" ОАЖни тузишдан мақсад – пассажир темир йўл транспорти ишини тубдан яхшилаш, хизмат кўрсатиш маданияти ва сервисни ошириш, йўловчиларни ташишни бошқаришни такомиллаштириш ва темир йўл транспорти қисмларида бозор муносабатларининг шаклланиши учун шароит яратиш. "Узжелдорпасс" ОАЖ хизматлари: - Корхона ва ташкилотлардан нақд пул ва пул ўтказиш йўли билан жойларни бронь қилишга гуруҳли буюртмалар қабул қилиш;
- Темир йўл билетларини бронь қилиш ва олдиндан сотиш;
- Темир йўл билетларини уйга етказиб бериш билан сотиш (Тел: 199-76-27);
- "Локомотив" меҳмонхонасининг хизматлари (Тел: 199-75-09);
- Сафарларда ва вокзал худудида бошқа фирма товарлари ва хизматлари тўғрисидаги рекламаларни жойлаштириш (Тел: 199-71-99);
- Юқори комфортабелли вагонларда Ипак йўли шаҳарлари: Самарқанд, бухоро, Хива бўйлаб туристик сафарларни уюштириш;
Манзил: Ўзбекистон, 700005, Тошкент шаҳри, Ҳамза тумани, Фарғона йўли кўчаси 13/11 Филиаллар: Тошкент, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Урганч, Нукус, Термиз. Телефонлар: 136-46-11, 135-40-29, 59-60-77 "Узбекжелдорэкспедиция" Давлат корхонаси | Назад к списку Транспорт-экспедиторлик хизмат кўрсатишни янада аниқ мувофиқлаштириш ва тартибга солиш, тариф сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш ва ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси ва “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК нинг валюта-молия манфаатларини ҳимоялаш, валюта ҳисоб-китоби масалаларини мувофиқлаштириш, валюта тушумларни режалаштиришни таъминлаш, шунингдек ҳукуматлараро битимлар бўйича давлат эҳтиёжлари учун юкларни устивор ташиш мақсадида 1995 йилнинг декабрида ДАТЙК нинг бош фрахт агенти сифатида "Узбекжелдорэкспедиция" Давлат корхонаси ташкил этилди. Корхонанинг асосий вазифаси корхоналар, ташкилотлар, фирмалар, хусусий шасларнинг транспорт-экпедиторлик хизматларига, жумладан ҳукуматлараро етказиб беришларга бўлган эҳтиёжларини қондириш. Бундан ташқари, юкларни излаш ва кузатиб бориш, шунингдек юк ва вагонлар устидан диспетчер назоратини ўрнатиш хизматлари кўрсатилади, шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси чегарасидан ташилаётган юкларни декларациялаш, мижозлар топшириғига биноан юкларни суғурталаш ва экспедиторлик хизматларининг бошқа турлари амалга оширилади. "Узбекжелдорэкспедиция" Давлат корхонасининг филиаллари “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК йўлларининг барча бўлимларида очилган. Чет эл давлатларининг худудлари бўйлаб юкни транспортировкалаш учун "Узбекжелдорэкспедиция" Давлат корхонаси "VISA" карточкаси эгаларидан тўловни эркин конвертацияланувчи валютада қабул қилади. "Узбекжелдорэкспедиция" Давлат корхонаси шунингдек Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаганлардан эркин конвертацияланувчи валютани нақд пул кўринишида қабул қилиш учун махсус валюта ҳисоб рақамига эга. 1996 йилда "Узбекжелдорэкспедиция" Давлат корхонаси Халқаро экспедиторлар уюшмасига (ФИАТА) қабул қилиниб, унинг таркибига жаҳоннинг 2000 дан зиёд транспорт ташкилотлари киради. ФИАТАга аъзолик "Узбекжелдорэкспедиция" Давлат корхонасига чет эллик ҳамкасабалари билан давлатнинг барча мамлакатларига аралаш ташишлар соҳасида ишлаш учун мустаҳкам ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва жаҳон мамлакатлари бўйича ҳамда юкларни ташиш учун уларнинг нарҳлари ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлиш имконини беради. Ички ва жаҳон бозорининг конъюнктураси ўрганилади, экспорт-импорт операцияларининг оптимал шартлари белгиланади, шунингдек Ўзбекистон темир йўллари эҳтиёжлари учун моддий-техника ресурслари сотиб олиш бўйича хизматлар кўрсатилади. "Узбекжелдорэкспедиция" Давлат корхонасининг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистон темир йўлларига янги технологияларни киритиш учун инвестицияларни жалб қилиш. Ушбу масалани ҳал қилиш учун темир йўл учун эркин конвертацияланувчи валютада даромадни ошириш мақсадида йирик хажмдаги ташишларни жалб қилиш бўйича мунтазам келиб тушадиган турли маълумотларга ишлов берилади. Ўта йирик хажмларга махсус ставка берилади, бу мижозларга тежаш имконини ва ички бюджетга мунтазам равишда эркин конвертацияланувчи валютанинг келиб тушишини беради. Бунга чет эллик экспедиторлар билан ҳамкорлик, дунёнинг барча мамлакатларига юкларни транспортировкалаш киради, бунинг учун маълум йўналишлар бўйича юкларни транспортировкалаш учун ставкаларни олиш борасида иш олиб борилади, аралаш ташишларнинг логистик-ишлов амалга оширилади, яъни ташиш автомобильдами, темри йўл орқалими, денгиз бўйлабми ва ҳ.к. амалга ошириладими, "door to door" (эшикдан эшикккача) сервиси ўрнатилади. Бугунги кунда "Узбекжелдорэкспедиция" Давлат корхонаси оч рангдаги нефть махсулотларини ташиш учун 300 та цистернага эга, бу нефть махсулотларини Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинишини оширишга ёрдам беради. "Узбекжелдорэкспедиция" Давлат корхонаси – бу ўзини ишончли ҳамкор сифатида кўрсатган, малакали экспедитор. "Узбекжелдорэкспедиция" Давлат корхонасининг келгусидаги асосий режалари буюртмачиларга сервис сифатини ошириш, Европа ва Осиёнинг экспедиторлик компаниялари билан шартномалар тузиш, ва сўзсиз равишда халқ хўжалиги юкларини ташишга энг паст тарифларни бериш ва республикадан экспортни ошириш. Манзил: “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК биноси, Тарас Шевченко кўчаси, 7. Телефонлар: (+99871) 138-88-12, 138-88-83, 138-82-63, 138-88-11. Факс: (+ 99871) 133-45-49, 132-01-49, 132-04-36. E-mail: uzbexzhd@online.ru "ДорРефТранс" ОАЖ | Назад к списку "ДорРефТранс" ОАЖ рефрижераторли вагонларда юк ташишга ихтисослашган корхона бўлиб, 1952 та рефрижераторли вагонларга, 390 та рефрижераторли секцияга, 27 АРВ, 107 музликлар ва 108 термосга эга. Кўрсатадиган хизматлар рўйхати: - Тез бузиладиган юкларни рефрижераторли вагонларда ташиш;
- Температура режимини сақламаган холда бошқа юкларни ташиш;
- рефрижераторли вагонларни таъмирлаш;
- рефрижераторли вагонларни ташиш ёки музлатиш омборлари сифатида ишлатиш учун ижарага бериш.
Мурожаат учун телефонлар ва манзил: тел. (998-3673) 57-57-57; факс (998-3673) 57-57-57, 57-50-91 708400, Сирдарё ш. Гулистон кўчаси, 301 Раҳбар: Аманкулов Оналбай Уралбаевич. E-mail: marketing@uzrailway.uz Tel: 138-82-55, 138-82-66 "Узремвагон" АЖ | Назад к списку "Узремвагон" АЖ вагон ва контейнерларни таъмирлашга ихтисослашган корхона бўлиб, 5 та вагонли депога эга, 2002 йил давомида 10643 та юк вагони таъмирланган, улардан: 2147 та вагон капитал таъмирланган, 8496 вагон – депода таъмирланган. Кўрсатадиган хизматлар рўйхати: - Барча турдаги юк вагонларни депода таъмирланадиган ва капитал таъмирнинг режали турлари;
- Йирик тоннажли контейнерларнинг жорий ва капитал таъмирининг режали турлари;
- Емирмайдиган (неразрушающий) назоратнинг замонавий турлари;
- Халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш.
Мурожаат учун телефонлар ва манзил: тел. (998-371) 199-90-39; факс (998-371) 199-77-00 Тошкент ш., Эльбек кўчаси, 8 Раҳбар: Ахмедов Эргашбой Ботирович. E-mail: marketing@uzrailway.uz Tel: 138-82-55, 138-82-66 |