“Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК ижтимоий соҳани ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга катта эътибор қаратмоқда. Компания таркибида – темир йўл транспорти муҳандислари Институти, 3 техникум, тиббиёт колледжи, йўл техника мактаби, 3 умумий таълим мактаби ва 25 мактабгача ёшдаги болалар масканлари бор. Компания меҳнаткашлари иҳтиёрида 6 стадион, 28 спорт зали, 4 сузи ҳавзаси, 280 спорт майдончаси бор.
Ҳар йил компаниянинг 7 болалар соғломлаштириш лагерларида 6500 дан зиёд бола дам олиб саломатлигини мустаҳкамлайди. Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг экологияси бузилган худудларидан болаларни энг яхши соғломлаштириш лагерларига олиб чиқилади, бу ерда на фақат яхши дам олиш, балки профилактик текширув ва даволаш ҳам ташкил этилган. Фарғона водийсининг энг гўзал гўшасида “Чимё” даволаш йўл пансионати йил бўйи ишлайди. Ҳар йил пансионатда 3000 га яқин киши дам олиб саломатлигини тиклаши мумкин. Пансионатдаги асосий даволовчи омил сульфатли маъданли сувлар ҳисобланади. Чимган ён бағридаги Хўжакентда “Хўжакент” пансионати қурилди. Дам олувчилар иҳтиёрида ёпиқ ва очиқ сузиш ҳавзалари ва спорт зали бор. Ёз мавсуми давомида пансионатда 2500 дан зиёд киши дам олади. Наманганда 100 та ўринли даволаш пансионатининг қурилиши якунига етмоқда. Компания Ўзбекистон Республикаси бўйлаб туристик ташишларга ҳам катта эътибор беради. Шинам вагонларда Сиз Саамрқанд, бухоро, Шахрисабз, Қўқон ва Урганч каби кўҳна цивиялизациянинг антиқа шаҳарларига саёҳат қиласиз. Бу шаҳарларда сиз нафақат шарқ меъморчилиги обидалари билан, балки халқ усталарининг санъатлари, миллий урф-одатлар, рақс ва ашула фольклори билан ҳам танишасиз. ТяньШань ва Олой тоғ ёнбағрилари, гуллаган водийлар ва Қизилқумнинг экзотик оазислари бўйлаб пўлат магистраллар орқали саёҳат қилар экансиз, Сиз темир йўлларнинг бошқа транспорт воситаларидан афзаллигини баҳолайсиз. Ўтган даврнинг кўҳна обидалари Буюк ипак йўли тарихига назар солиш ва карвон йўллар ўтган жойлардан юриш имконини беради. |