“Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК ўз мижозларига қуйидаги хизмат турларини таклиф этади:
Барча халқаро транспорт коридорлари бўйлаб юкларни экспедициялаш ва етказиб бериш;
Йўловчиларни ва юкларни (багаж) ташиш;
Буюк Ипак Йўли бўйлаб Самарқанд, Бухоро, Ҳива ва Тошкент шаҳарларида туристик ташиш ва хизмат кўрсатиш;.http://www.uzrailpass.uz
Вагонларни излаш ва кузатиб бориш;
Энг янги асбоблар ёрдамида пассажир вагонларни таъмирлашнинг барча турлари;
Тепловоз ва электровозларни таъмирлашнинг барча турлари;
Юк вагонларни ясаш ва уларнинг хизмат қилиш муддатини узайтириш.
Кўрсатилаётган хизматлар сифати компаниямизнинг Ўрта Осиё минтақасида транспорт хизматлари бозорида ишлашнинг кўп йиллик тажрибаси билан кафолатланади.